Фото: «Actualnews»
Германиянинг «ZDF Wiso» теледастури экспертлари лабораторияда олти турдаги чойни текшириб, улардаги хавфли хусусиятларни аниқлашди, деб хабар бермоқда «Xabar.uz». Маълум қилинишича, қора чойнинг таркибида саратонга сабаб бўлувчи бир неча хил пестицидлар бор экан.
Масалан, «Eilles Assam Spezial» чойида бир пайтнинг ўзида 10 турдаги заҳарли модда ва Европа иттифоқида тақиқланган антрахинон моддаси борлиги аниқ бўлди. Антрахинон қушларни қўрқитиш учун қўлланилувчи канцероген саналади.
Синовдан ўтказилган чойлар орасида фақат «Ostfriesen Teefix» таркибида антрахинон топилмади. Расман чой ишлаб чиқарувчилар пестицидлар меъёрига амал қилишади, шунга қарамай заҳарли моддаларнинг топилиши ташвиш уйғотади. Канцерогенлар саратонни келтириб чиқарувчи омиллардан бири экани анчадан бери фанга маълум.
Экспертларнинг фикрича, чойга заҳарли моддалар улар етиштириладиган жойда хавфсизлик талаблари бўшлиги ва пестицидларга рухсат этилгани боис тушади. Ўсимликларга меъёрдан ортиқ кимёвий ишлов берилиши тупроқни заҳарламоқда ва чой орқали организмга ўтмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди