Ҳарвард тиббиёт мактаби олимлари чекиш генлар фаоллигида узоқ муддатли ўзгаришларга сабаб бўлишини аниқлашди. Бу ҳақида NBC News хабар берди. Генетиклар 16 минг кишида метиллаштириш жараёнлари - метил гуруҳи(CH3)нинг ДНКга қўшилишини ўрганиб, шундай хулосага келишди.
Мутахассислар 1971 йилга қадар ўтказилган турли тадқиқот иштирокчиларининг қон намуналарини таҳлил қилиб чиқишди. Олимлар ушбу маълумотларни беморларнинг овқатланиш рациони, чекиши, соғлом ҳаёт тарзига риоя қилиши ва қандай касалликларни ўтказгани кўрсатилган тиббий анкеталаридан ўрганишган.
Маълум бўлишича, аксарият чекувчиларда юрак касалликлари ва саратон безлари ҳосил бўлиши билан боғлиқ 7 минг ген фаоллигига таъсир кўрсатган метиллаштиришда ўзгаришлар кузатилган. Чекишни ташлаганларда ДНКнинг катта қисми тахминан 5 йилдан сўнг меъёрга тушган, бироқ 19 генга алоқадор ўзгаришлар 30 йил давомида сақланиб қолган.
Олимларнинг сўзларига кўра, бу тадқиқот натижалари чекувчи кишиларда ҳаттоки ўнлаб йиллар ўтса ҳам, саратоннинг баъзи турлари, сурункали обструктив ўпка касаллиги ва инсульт каби касалликларнинг ривожланиш хавфи сақланиб қолишини кўрсатди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди