20:20 / 06.07.2018
17 009

Тарвузнинг шифобахш хусусиятлари

Тарвузнинг шифобахш хусусиятлари
Ёз фаслини тарвузсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ҳам хуштаъми, ҳам чанқоқни босиши билан у ҳаммамизнинг дастурхонимиздан жой олади.

Тарвуз 90 фоиз сув ва шакардан таркиб топган. Унда кўп миқдорда фолат кислотаси мавжуд бўлиб, қон яратишда, организмда кислота-асос балансини мувозанатлаштириб туришда қатнашади. Тарвуз шарбати холестеринни эритиб, организмдан чиқариб юборади. Шу боисдан ҳам тарвузнинг жигар касалликларида, гипертония ва атеросклероз касаллигида фойдаси катта.

Тарвуз шарбати буйракларни ювади, майда тошларни эритади ва тузларнинг организмдан чиқишига ёрдам беради. Тозаланган буйраклар организмнинг тозаланиши учун ҳам зўр бериб ишлайди. Бўғимлар оғриғи қолади, артрит ва артрозлар ўтиб кетади.

Пиелонефрит касаллигида тарвуз шарбати жуда яхши наф беради. Бироқ буйрак етишмовчилиги бор бўлган беморларга тарвуз шарбати тавсия этилмайди.

Тарвузнинг терига ҳам фойдаси катта. Қуруқ ёки янги узилган тарвуз пўчоғидан дамланган чой ёшлик гўзаллигини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Тарвуз юз терисини ёшартириб, рангини тозалайди, шу билан бирга, терига эластиклик бахш этади. Косметологияда тарвуз пўчоғидан ниқоблар тайёрланади. Бунинг учун тарвуз шарбатида намланган дока юз ва бўйинда 20 дақиқа давомида ушлаб турилади. Сўнгра юмшоқ сочиқ билан артиб олиниб, крем суртилади. Агарда юзингизда сепкил бўлса, шу соҳага тарвуз уруғидан тайёрланган эмульсия 20 дақиқа давомида қўйилади, сўнг ювиб ташланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Тарвузнинг шифобахш хусусиятлари