20:34 / 24.07.2018
15 014

Анжирнинг фойдали хусусиятлари

Анжирнинг фойдали хусусиятлари
Анжир ўзида бир қанча ижобий хусусиятларни жамлаган бўлса-да, мазкур мевани ҳаммага ҳам тавсия қилиб бўлмайди. Хусусан, семизликка мойил инсонлар, қандли диабет билан оғриган беморлар анжирни кўп истеъмол қилмаганлари маъқул. Чунки, унинг таркибида кўп миқдорда қанд моддаси мавжуд.

Шунингдек, анжирда кўп миқдорда оксалат кислотаси борлиги сабаб подагра, буйрак-тош касалликларида ҳам мазкур мевани истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Таркибида шовул кислотаси сабаб меъда-ичак хасталиклари билан оғриган беморлар ҳам бу мевани меъёрда тановул қилганлари маъқул.

Қадимги ҳакимларнинг фикрига кўра, анжир одам дармонсизланиб юрадиган маҳалда, юраги ўйнаганида, кўкраги оғриганида, шунингдек, бронхиал астма ва йўтал маҳалида фойдалидир. Буйрак ва қовуқ ишини жойига келтириб, одамнинг рангини тиниқлаштиради.

Замонавий табобатда анжир юрак қон-томир тизими касалликлари, тромбозларда, камқонлик маҳалида ва енгилгина сурги сифатида қўлланилади. Анжир таркибида фицин деган фермент, талайгина қанд моддалари ва калий бўлганлигидан, бу неъмат юрак-томирлар етишмовчилигига учраган касалларга жуда фойдалидир.

Анжирнинг фойдалари кўп. Айниқса уйқу безовта қилса икки дона анжир енг танангиз яйраб руҳингиз кўтарилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Анжирнинг фойдали хусусиятлари