Жон Ҳопкинс университети олимлари янги аниқланган «CladeX» грипп вируси штамми глобал эпидемияга сабабчи бўлишидан хавотирда. Улар аниқлаган 400 нафарга яқин беморнинг 50 нафари оламдан ўтган. Бу гриппнинг илк ўчоқлари Германия ва Венесуэлада аниқланди, деб ёзмоқда «Хабар» нашри.
Беморлар йўтал ва бош оғриғидан шикоят қилаётганига асосланиб, олимлар бу вирусни «респиратор»лар оиласига киритишди, яъни у ҳаво орқали юқади. Касалликнинг илк аломатлари шамоллаш ёки қизамиқникига ўхшайди. Хавотирли жиҳати, вирус юқиши ва ўлим орасидаги масофа жуда қисқа — атиги бир неча ҳафта.
Янги тоифа вирусни юқтирганлар даволаниш олмаса энцефалит (бош миянинг яллиғланиши) касаллигини орттириб олиши ва кома ҳолатига тушиши мумкин.
Аммо энг қўрқинчлиси бу эмас. Агарда ўз вақтида вакцина ишлаб чиқилмаса, вирус худди оддий грипп каби одамдан одамга кўчиб ўта бошлайди. Бунинг оқибатида сайёрамиздаги қарийб 900 миллион нафар инсонни «CladeX» вируси заҳарлаши эҳтимоли бор. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди