«Environmental Working Group» экологик ташкилоти мутахассислари шу масалада жуда қимматли фикрларни ўртага ташлашди. Уларнинг айтишича, табиат инъоми ҳисобланган меваларнинг ҳам зарарли жиҳатлари йўқ эмас.
Масалан, нокни олайлик. Бу мевани меъёрдан ортиқ истеъмол қилинганда, овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятига путур етади. Узумни ҳаддан ташқари истеъмол қилинганда, таркибида қанд моддаси кўпчиликни ташкил этиши сабабли организмда ортиқча газлар тўпланиши, оқибатда қорин шишиши каби ҳолатларга олиб келади. Айниқса, узумни овқатлангандан кейин умуман емаган маъқул.
Ўрик ва шафтолини кўп ейиш ошқозон тирналишига сабаб бўлади. Ўн икки бармоқли ичак ва ўт қопи хаста инсонлар мандарин, апельсин, лимон кабиларни истеъмол қилмаганлари мақсадга мувофиқ. Улар хасталик кучайишини таъминлайди. Гилос ошқозон яраси, гастрити борларга, шу жумладан, қандли диабет билан оғриганларга тавсия қилинмайди. Умуман оладиган бўлсак, олимлар овқатланишдан сўнг яхшиси, мева емасликни маслаҳат беришади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Вақт ҳеч кимни аямайди: Жеки Чаннинг янги суратлари мухлисларни ташвишга солди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Майк Тайсон Жейк Полга қарши жангдан 20 миллион доллар гонорар олади
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Ўткир томоқ оғриғининг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш усуллари