Жигарнинг кутилмаган «душманлари» (фото)

  • Тиббиёт
  • 12-09-2018, 17:21
  • 3 423
  • Жигарнинг кутилмаган «душманлари» (фото)
    Жигар кўплаб алоҳида ҳужайралар, гепатоцитлардан ташкил топган. Ҳар бир бундай ҳужайра - кичик "кимёвий лаборатория" бўлиб, у организмга тушувчи барча зарарли моддалар ва заҳарларни зарарсизлантиради. "Здоровье с Еленой Малышевой"да жигарнинг кутилмаган "душманлари" ҳақида маълумот берилди.

    Шакар

    Шакар нафақат тишлар, балки жигар учун ҳам зарарлидир. Тадқиқотларда шакар жигар учун алкоголь каби зарарли бўлиши мумкинлиги кўрсатилмоқда. Гап шундаки, шакар таркибида фруктоза мавжуд бўлиб, жигар уни ёғга айлантиради. Агар егуликда шакар ҳаддан ташқари кўп бўлса, у ҳолда жигар ёғга тўлиб кетади ва сустроқ ишлай бошлайди. Бу эса ширинликлар, пишириқлар ва газли ичимликларни чеклаш учун яна бир сабабдир.

    Доривор ўсимликлардан тайёрланган препаратлар

    Доривор ўсимликлардан тайёрланган препаратлар кўпчилик ўйлагандек хавфсиз эмас. Масалан, кавадан тайёрланган препарат жигарнинг нормал фаолиятига тўсқинлик қилади, гепатит келтириб чиқаради ва умуман жигарга салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун баъзи мамлакатларда бундай дори воситалари тақиқланган. Ҳар қандай ўсимликдан тайёрланган дори воситаларини қабул қилишдан аввал албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

    Фото: Pixabay
    Семизлик

    Семизликда ёғ нафақат бел атрофида, балки жигар ҳужайраларида ҳам тўпланиб қолади. Жигар ўлчамлари катталашади ва баъзан нормал ҳужайралар чандиқли тўқималарга алмашади, бу эса жигар церрозига олиб келади. Ўрта ёшли кишиларга энг кўп семизлик ва диабет хавф солади. Жигарни даволаш учун дориларнинг ўзигина ёрдам бермайди: тўғри овқатланиш ва жисмоний машқларгина касалликни бартараф этишга қодир.

    А витаминининг меъёрдан ортиши

    Тухум, сут, сархил қизил, апельсин ва сариқ рангли меваларда А витамини кўп. Шу билан бирга, таблетка ва драже шаклидаги витаминлар ҳам кенг тарқалган: улар кўриш қобилиятини яхшилайди, суяклар ва иммунитетни мустаҳкамлайди. Бироқ А витаминининг меъёрдан ортиқ (суткасига 3000 мкг'дан ортиқ) бўлиши жигар учун зарарлидир.

    Фото: Pixabay
    Шубҳали татулар

    Агар сизга ҳар бир мижоздан кейин жиҳозлари стерилизация қилинадиган сертификацияли салонда тату ёки пирсинг қилинса, вирусли гепатит юқтиришдан қўрқмаса ҳам бўлади. Бироқ жиҳозлар кераклича қайта ишланмаса, хавф кўп карра ошади. Гепатит вируслари беморнинг қони билан бирга ўтиб, бедаво касалликка олиб келиши мумкин.

    Газли ичимликлар

    Жигарини ёғ босган одамларнинг 80 фоизи кунига камида икки банка газли ичимлик истеъмол қилади. Уларнинг парҳезли ичимлик ёки парҳезсиз эканлиги аҳамиятсиз - жигар касаллигининг ривожланишида нафақат шакар, балки бошқа компонентларнинг ҳам ҳиссаси бор. Масалан, баъзи олимлар сунъий таъм берувчиларга ҳам шубҳа билан қарашмоқда.

    Фото: Depositphotos
    Транс-ёғлар

    Транс-ёғлар чипс ва шу каби маҳсулотлар таркибидаги зарарли ёғлардир. Транс-ёғларни суистеъмол қилиш нафақат семизлик, балки жигарда ёғларнинг тўпланиши ва кейинчалик циррознинг келиб чиқишига олиб келади.

    » » Жигарнинг кутилмаган «душманлари» (фото)
    Яндекс.Метрика