23:53 / 17.09.2018
9 479

Гепатит С онадан болага ўтадими?

Гепатит С онадан болага ўтадими?
Онадан болага вирус ҳомиладорлик вақтида ўтиши мумкин. Бундан ташқари, болани парваришлаш вақтида, кўкрак сути билан эмизиш чоғида ҳам ўтади. Кўпинча туғ­­­руқ вақтида болага вирус ўтиши мумкин. Агар ҳо­ми­ла­дор аёл қо­нида вирус миқдори кўп бўлса, ҳомилага касаллик ўтиш хавфи ортади.

Гепатит С касаллигини ҳомиладорлик вақтида даволаш шартми?!

Гепатит С касаллигини даволашда ишлатиладиган дорилар ҳомилага салбий таъсир этишини эътиборга олган ҳолда ҳомиладорлик вақтида гепатит С касаллигини даволаш тавсия этилмайди. Айрим ҳолларда ҳомиладорлик оғир кечганда, қон биокимёвий кўрсаткичлари ўзгарганда ҳомиладорлик вақтида касаллик даволанади.

Гепатит билан касалланган ҳомиладор аёллар боласини жарроҳлик амалиёти усули билан туғиши шартми?! Уларқайси туғруқхонада ётишлари лозим?

Кўпчилик олимларнинг фикрига кўра, ҳомилага касаллик юқиши ҳомиланинг қайси ҳолатда дунёга келиши билан боғлиқдир. Агар ҳомиладор аёллар қонида вирус миқдори кўп бўлса, ҳомиладорлик оғир кечса, яхшиси кесарча кесиш усули орқали боласини дунёга келтириш тавсия этилади. Чунки уларда кесарча кесиш операцияси ўтказилиши болага касаллик юқиш хавфини камайтиради. Одатда ге­­­патит С касаллиги билан касалланган ҳомиладор аёллар юқумли касалликлар шифохонасида туғруқ комплекси мавжуд бўлса, шу ерга қабул қилинади. Бундай бўлимлар мавжуд бўлмаса, туғруқхонада алоҳида хонага ётқизилади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Гепатит С онадан болага ўтадими?