Уруш бошланганидан буён Украинани 5,7 млн киши тарк этди

Уруш бошланганидан буён Украинани 5,7 млн киши тарк этди
Фото: ТАСС
Украинани 24 февралдан 5 майгача 5 млн 707 минг 967 нафар киши тарк этди, деб хабар берди БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси.

Маълумот берилишича, Украинани тарк этганларнинг ярмидан кўпи Полшадан бошпана топган.

Полшага 3 млн 119 минг 196, Руминияга – 854 минг 292, Россияга - 714 минг 713, Венгрияга – 545 минг 311, Молдовага – 450 минг 797, Словакияга – 388 минг 282, Беларусга – 25 минг 852 нафар қочқин ўтган.

Қайд этилишича, 18 февралдан 23 февралгача Россияга Донецк ва Луганск областларидан 105 минг киши ўтган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.