Беларус санкциялар туфайли йилига 18 млрд долларгача зарар кўради

Беларус санкциялар туфайли йилига 18 млрд долларгача зарар кўради
Роман Головченко / Фото: Reuters
Беларус иқтисодиёти ғарб санкциялари туфайли кўраётган йўқотишлар ҳажми йилига 16-18 миллиард долларни ташкил этади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Роман Головченко Al Arabiya телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар тарқатди «БелТА» давлат агентлиги.

Головченконинг сўзларига кўра, санкциялар туфайли Беларус ўз маҳсулотларини Европа иттифоқи ва Шимолий Америка мамлакатларига сотиш имкониятидан маҳрум бўлган. Йўқотишларнинг ўрнини қоплаш учун Минск экспорт оқимини бошқа бозорларга – «шу жумладан, Осиё, Африка, Яқин Шарқ ва Араб кўрфазига» йўналтирмоқчи, деди бош вазир.

Февраль ойи охирида Европа иттифоқи ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «ДХР» ва «ЛХР»нинг «мустақиллиги» ва Украинага қарши тажовузни тан олиш учун масъул бўлган Россия ва Беларус жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан янгиланган санкциялар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатда жами 670та позиция мавжуд. Унинг таркибига Беларус Республикасининг бир қатор ҳарбий раҳбарлари ва ҳукумат амалдорлари кирди. Уларнинг Европа иттифоқидаги активлари музлатилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.