Хитойдаги компанияга робот бош директор этиб тайинланди

Хитойдаги компанияга робот бош директор этиб тайинланди
Фото: Shutterstock
Хитойдаги мобил иловалар ва онлайн ўйинлар ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи NetDragon Websoft компанияси Тан Ю деб номланган сунъий онгга эга гуманоид роботни бош директор этиб тайинлади. Бу ҳақда Metro нашри хабар берди.

«Сунъий онг корпоратив бошқарув келажаги эканлигига ишонамиз. Тан Ю хонимнинг бош директорликка тайинланиши сунъий онгдан фойдаланишга бўлган саъй-ҳаракатларимиз исботи ҳисобланади», — деди NetDragon Websoft раиси Дэцзян Лю.

Роботнинг техник хусусиятлари ҳақида маълумот берилмаган.

Компаниядагиларнинг сўзларига кўра, у иш жараёнларини мувофиқлаштириш билан шуғулланади. Бундан ташқари, Тан Ю барча ходимларнинг иш фаолиятини ҳаққоний баҳолайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.