Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)

Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)
РФ мудофаа вазирлиги яна бир бор Украинани Запорижжя АЭСни эгаллаб олишга уринишда айблади, Украинада бу хабарлар бўйича муносабат билдирилмади. Запорижжя областининг Россия назоратига ўтган қисмида референдум учун қурилмалар келтирилди. Украинада Москва вилоятида 25 йилга қамалган жиноий тўда раҳбари ҳалок бўлди, Путин уни ўлимидан кейин жасорат медали билан тақдирлади. Москвада Михаил Горбачёв билан хайрлашув маросимида беш киши қўлга олинди, жумладан «Нет войне» ёзуви акс этган значок таққан уч аёл ҳам. Siemens Energy «Шимолий оқим» тўхтатилиши учун техник сабаб топа олмади.

Донбасс шимоли
Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)
Украин ўт ўчирувчилари Краматорскда ракета зарбаси келиб тушган жойда ишламоқда. Шаҳар йирик логистик марказ ҳисобланади ва уруш бошидан буён мунтазам равишда ўққа тутиб келинмоқда, украин қўшинлари Северодонецк ва Лисичанскдан отиб келингач, зарбалар кучайган.
Kostiantyn Liberov / AP / Scanpix / LETA

Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)
Kostiantyn Liberov / AP / Scanpix / LETA
Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)
Kostiantyn Liberov / AP / Scanpix / LETA
Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)
Краматорскда вайрон бўлган бозор ҳудудида ишлаётган ўт ўчирувчилар.
Ammar Awad / Reuters / Scanpix / LETA

Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)
Словянскда россияликлар зарбасидан вайрон бўлган «Теремок» болалар боғчаси. Шаҳар мэри Вадим Лях ҳужум вақтида ҳалок бўлганлар йўқлигини айтган.
Ammar Awad / Reuters / Scanpix / LETA

Донецк
Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)
Донецкда онаси жасади олдида йиғлаётган аёл. РИА Новости хабарига кўра, шаҳар украин ҳарбийлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, бир киши яраланган.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Харкив
Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)
Украина бўйлаб учирилган Россия ракеталарининг Харкивда тонг отиш маҳалидаги кўриниши
Vadim Belikov / AP / Scanpix / LETA

Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)
Харкивдаги бомбапанагоҳ. Россиянинг Украинага босқини бошланганида шаҳар доимий зарбалар остида қолганди, аммо апрел ойида бу ҳудуддаги оператив вазият сокинлаша бошлади ва кейинги ойларда жиддий ўзгаришлар бўлмади.
David Ryder / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)
Харкивда отишмалар чоғида жиддий шикастланган мактаб. Харкивда ёз бўйи кучлар нисбати ўзгармади, лекин зарбалар давом этди. Сурат 2 сентябр куни олинган. Фото: David Ryder / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)
Кутубхона ходими ракета зарбаси оқибатларини бартараф этмоқда. Харкив 24 февралдан буён ўққа тутиб келинади, аммо Россия қўшини шаҳарни ололмаган. Фото: Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Запорижжя АЭС
Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)
Энергодарда Запорижжя АЭС устида учаётган ҳарбий вертолёт. Запорижжя областининг РФ назоратига ўтган қисмидаги янги маъмурият станция 2 сентябр куни кечқурун яна ўққа тутилганини хабар қилган. Снарядлардан бири иккинчи ва учинчи энергоблоклар ўртасига келиб тушгани айтилган. Натижада Днепровск электр узатиш тармоғи шикастланган.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Мариупол
Мариупол аэропорти ҳудудини миналардан тозалаш жараёни, ҳудудда россиялик сапёрлар ишламоқда. 18 август куни ТАСС аэропорт ҳудудида 17 мингдан ортиқ «портлаш хавфи бўлган предметлар» йўқ қилингани ҳақида хабар берганди. «ДХР» раҳбарияти яқин уч йил ичида Мариупол аэропорти фаолиятини тиклашни ваъда қилган.
Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)
Владимир Гердо / ТАСС
Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)
Владимир Гердо / ТАСС
Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)
Владимир Гердо / ТАСС
Лвив
Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)
Лвивда кўнгиллилар Украина армияси учун камуфляж тўрлар тайёрламоқда. 3 сентябр куни бир ярим мингга яқин украинлар биргаликда ишлаш учун тўпланди, улар икки минг квадрат метр ҳажмдаги камуфляж тайёрлашни режа қилишган.
Mykola Tys / EPA / Scanpix / LETA

Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)
Лвивликлар камуфляж матосини асосий тўрга тўқимоқда. Бундай кўнгиллилар акциялари аввалроқ Украинанинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтганди. ​​​​​​Фото: Mykola Tys / EPA / Scanpix / LETA
Киев
Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)
Киевда украиналик разведкачи мерган «Тенгри»нинг жасади олиб ўтилаётган дафн маросимига келган аёллар гул кўтариб турибди. Ҳалок бўлган ҳарбийнинг шахси ошкор этилмаган, портретларда унинг юзи ниқоб билан тўсилган.
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA

Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)
Украин ҳарбийлари жангда ҳалок бўлган мерган «Тенгри»га ҳурмат бажо келтиришмоқда.
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA

Харкив ва Донбасс ўққа тутилмоқда, Киевда видолашув (фото)
«Тенгри» лақабли разведкачи мерган билан видолашув маросими. Фото: Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.