Қозоғистон пойтахтига аввалги Остона номи қайтарилди

Қозоғистон пойтахтига аввалги Остона номи қайтарилди
Фото: Shutterstock
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни тасдиқлади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти сайтида хабар берилди.

Ўзгартиришларга мувофиқ, мамлакат пойтахти Нур-Султон аввалги Остона номи билан аталади.

Яна бир асосий ўзгартиришга кўра, президент фақат бир марта етти йил муддатга сайланади.

2 сентябр куни «Жана Қозоғистон» депутатлар гуруҳи аъзолари пойтахт шаҳарга собиқ номи – Остонани қайтаришни таклиф қилишганди.

15 сентябр куни жамоатчилик пойтахт номини ўзгартиришни қўллаб-қувватлади. Шу куни парламент қуйи палатаси депутатлари пойтахт номини Остона деб ўзгартиришни маъқуллаган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.