Тожикистон жанубида 5 магнитудали зилзила қайд этилди

Тожикистон жанубида, Афғонистон билан чегарага яқин ҳудуддаги Тоғли Бадахшонда 5 балли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда \"Kun.uz\" хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Тошкент вақти билан соат 02:43да маркази Ишкашим қишлоғидан 26 км шимоли-ғарбда бўлган зилзила қайд этилган. Унинг ўчоғи 113 км чуқурликда бўлган.
Зилзила талофатлари ҳақида маълумот йўқ.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.














