Путиннинг Эрдоған билан телефон орқали суҳбати тафсилотлари

Путиннинг Эрдоған билан телефон орқали суҳбати тафсилотлари
Россия ва Туркия раҳбарлари Владимир Путин ва Ражаб Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақида “РИА Новости” хабар берди.

Суҳбат чоғида Россия-Туркия муносабатларини ривожлантириш масалалари, шунингдек, Украинадаги вазият кўриб чиқилди”, дейилади хабарда.

Эрдоған, “Анқара Украина инқирозини ҳамманинг манфаати учун тинч йўл билан ҳал қилиш учун қўлидан келган барча ишни қилишга тайёр”, деб таъкидлади.

Россия 24 февралдан бери Украинада махсус операция ўтказмоқда. Владимир Путин унинг вазифасини \"саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш\" деб атаган.

Унинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўз хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.