Италиянинг янги бош вазири қасамёд қилди

Италиянинг янги бош вазири қасамёд қилди
Фото: Iz.ru
«Италия биродарлари» партияси етакчиси Жоржа Мелони мамлакатнинг янги бош вазири сифатида қасамёд қилди.

Тантанали маросимни Rai News 24 телеканали жонли эфирда намойиш қилди.

Ҳукуматнинг янги раҳбари билан бирга, 24 нафар вазир қасамёд қилди, уларнинг 6 нафари аёллар.

Янги Вазирлар маҳкамаси 25 сентябр куни парламент сайловида ғалаба қозонган ўнг-марказ коалициясини ташкил этувчи «Италия биродарлари», «Лига» ва «Олға, Италия» партиялари вакилларидан шакллантирилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.