Telegram асосчиси БААнинг энг бой кишисига айланди

Фото: InternationalWealth.info
Forbes нашри Telegram мессенжери асосчиси ва эгаси Павел Дуровнинг бойлигини 15,1 млрд долларга баҳолади. Бу унинг Бирлашган Араб Амирликларида яшовчи энг бой инсон эканини англатади.
Дуров ҳозир БААда яшайди — 2022 йил бошида ушбу мамлакат паспортини олган. Бундан ташқари, Россия, Франция ҳамда Сент-Китс ва Невис орол-мамлакати фуқароси ҳам саналади.
Forbes журналининг глобал миллиардерлар рейтингида Дуров 123-ўринда. Журналнинг русча талқини 2021 йилда уни россиялик бойлар орасида тўққизинчи ўринда жойлаштирганди.
2022 йилда Дуровнинг бойлиги камайди — ўтган йили Forbes унинг бойлигини $17 млрд деб баҳолаганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Forbes нашри Telegram мессенжери асосчиси ва эгаси Павел Дуровнинг бойлигини 15,1 млрд долларга баҳолади. Бу унинг Бирлашган Араб Амирликларида яшовчи энг бой инсон эканини англатади.
Дуров ҳозир БААда яшайди — 2022 йил бошида ушбу мамлакат паспортини олган. Бундан ташқари, Россия, Франция ҳамда Сент-Китс ва Невис орол-мамлакати фуқароси ҳам саналади.
Forbes журналининг глобал миллиардерлар рейтингида Дуров 123-ўринда. Журналнинг русча талқини 2021 йилда уни россиялик бойлар орасида тўққизинчи ўринда жойлаштирганди.
2022 йилда Дуровнинг бойлиги камайди — ўтган йили Forbes унинг бойлигини $17 млрд деб баҳолаганди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













