Полша иқлим вазири ишхонаси ва уйида ҳароратни пасайтирди

Полша иқлим вазири ишхонаси ва уйида ҳароратни пасайтирди
Фото: Strana.ua
Полша иқлим ва атроф-муҳит вазири Анна Москва. Полша иқлим ва атроф-муҳит вазири Анна Москва ишхонаси ва уйидаги ҳаво ҳароратини 19 даражагача туширди.

Вазирнинг айтишича, электр энергияси харажатларини камайтириш учун у ишхонаси ва уйидаги ҳароратни атайин пасайтирган.

У ўзи раҳбарлик қилаётган идора кун тартибида харажатларни иқтисод қилишда ёрдам берувчи чоралар рўйхати борлигини таъкидлади.

«Масалан, кечаси вазирлигимизда вентиляциялар ўчирилади. Ўйлашимча, бу вақтинчалик иқтисод қилишмас, балки яхши амалиётга айланади», — деди у.

Полшада 2023 йил 1 январидан янги қонун кучга кирди. У давлат органлари раҳбарларига ўзларининг қўл остидаги объектларда электр энергияси сафини 10 фоиз камайтириш мужбуриятини юклайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.