Эрон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари жосусликда айбланиб ўлимга ҳукм қилинди

Эрон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари жосусликда айбланиб ўлимга ҳукм қилинди
Эрон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Алиризо Акбарий ўлимга ҳукм қилинди. Мамлакат разведка вазирлиги баёнотига кўра, Акбарий Британия махсус хизматлари фойдасига жосуслик қилган.
Эрон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари жосусликда айбланиб ўлимга ҳукм қилинди
Алиризо Акбарий (суратда) 2019 йилда ҳибсга олинган, ўзига қўйилган айбловларни тан олдириш учун куч ишлатилаётганини айтган.
«Эроннинг махфий стратегик марказларидаги британ разведка хизматининг энг муҳим агентларидан бири фош этилди. Узоқ давом этган ва кўп босқичли аксилразведка амалиётидан сўнг у ҳибсга олинди. Алиризо Акбарий Британия хизматидаги жосус бўлиб чиқди», — Эрон разведка вазирлигидан иқтибос келтирди Tasnim агентлиги.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.