Туркияда қутқарувчилар вайроналар остидан 2 миллион доллар топди

Туркияда қутқарувчилар вайроналар остидан 2 миллион доллар топди
Туркиянинг Ғозиантеп шаҳридаги зилзила оқибатида қулаган уй вайронаси остидан 2 миллион долларга яқин пул топилди ва полицияга топширилди. Бу ҳақда Haber Lutfen хабар берди.

Қутқарувчилар турар-жой мажмуаси вайроналари остидан бир кишини олиб чиқиш вақтида пулларни кўриб қолишган.

«Одамнинг ёнида 2 миллион доллар бор эди, қутқарувчилар пулни полицияга топширди. Йигитларимиз биринчи навбатда одам ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилишади. Топилган қимматли нарсалар эса полицияга топширилади – бундай ҳолатлар кўп», деди Ғозиантеп ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбари Жафар Йилмаз.

Аввалроқ, қутқарувчилардан бири вайроналар остидан 4 млн доллар топиб, полицияга топширгани, аммо пуллар қалбаки бўлиб чиққани ҳақида хабар берилган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.