Индонезияда тўрт нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

Индонезияда тўрт нафар ўзбекистонлик қўлга олинди
Фото: ANTARA/Laily Rahmawaty

Antara агентлиги хабарига кўра, Индонезия полициясининг аксилтеррор отряди ижтимоий тармоқларда террорчилик тарғиботини тарқатганликда гумонлаб, тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олган.

Агентлик маълумотларига кўра, улар феврал ойида Истанбулдан Индонезияга Бирлашган Араб Амирликлари ва Малайзия орқали транзит йўналишда келган. Уларнинг энг кичиги 26 ёшда, уч нафари - 28 ёшдан 40 ёшгача.

Дастлабки терговга кўра, улардан уч нафари Сурияда фаолият юритаётган халқаро террорчилик ташкилоти таркибига киради. Яна бир ўзбекистонлик уларга моддий ёрдам кўрсатиб, сохта ҳужжатлар тақдим этган.

Қўлга олинганлардан бири ташкилот директори бўлиб, Ўзбекистондан Туркияга жўнаб кетган. Туркияда бўлганида радикал ташвиқотни тарқатиш билан шуғулланган. Шундан сўнг у Суриядаги лагерга жўнатилган.

«Ҳозирда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги унга нисбатан жиноий иш қўзғатган», — дейилади Индонезия полицияси хабарида.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.