Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Фото: gazeta.uz
16 май куни Самара-Чимкент автомобил йўлининг Ақтўбе вилояти ҳудудидан ўтувчи 824-километрида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар органларининг медиа-маркази хабар берди.
Toyota RAV-4 ва Chevrolet Lacetti автомашиналарининг тўқнашуви натижасида Lacetti ҳайдовчиси ва йўловчиси - Ўзбекистон фуқаролари воқеа жойида вафот этган. Lacetti\'даги яна уч нафар йўловчи ва Toyota\'да бўлган эр-хотин беш ёшли боласи билан касалхонага ётқизилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси ҳолати юзасидан суриштирув ишлари бошланган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













