Роналдунинг қўшнилари унинг данғиллама уйи қурилишини танқид қилишди

Роналдунинг қўшнилари унинг данғиллама уйи қурилишини танқид қилишди

Криштиану Роналду қўшниларидан бири Португалиянинг Кашкайш шаҳри чеккасида футболчининг уйи қурилиши билан боғлиқ вазиятни тасвирлаб берди.

\"Ҳали камида бир йиллик иш бор. Биз чарчадик. Қурилиш ишлари мана уч йилдан бери давом этмоқда. Уй шунчалик каттаки, касалхонага ўхшайди. Кўчамиз бир неча ойдан бери ёпиқ, боғим чангга тўлган. Ҳаммаси фиръавн Роналдунинг \"пирамидаси\" туфайли\", - деди у.

Маълумки, Криштиану Роналдунинг данғиллама ҳовлиси дастлаб 2023 йилнинг июлига қадар қуриб битказилиши керак эди, бироқ муддат кейинга сурилди. Қурилиш нархи 21 миллион евродан 25 миллион еврога ошди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.