Қирғизистон президенти «Тентак Макс» услубидаги автомобилда сайр қилди

Қирғизистон президенти «Тентак Макс» услубидаги автомобилда сайр қилди
Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

1 июль куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров MadWay Rally халқаро лойиҳаси вакиллари билан учрашди. Пойга 24 июндан 1 июлгача Қирғизистонда ўтказилди.

Президент маъмурияти Жапаровнинг апокалипсисдан кейинги давр ҳақидаги Mad Max: Fury Road («Тентак Макс: шиддатли йўл»)  машҳур фильмидан илҳомланган ҳолда ясалган машиналардан бирини бошқараётгани акс этган видеони эълон қилди.

«Тентак Макс: шиддатли йўл» фильми австралиялик режиссёр Жорж Миллер томонидан суратга олинган ва 2015 йилда экранларга чиққан. У жуда кўп халқаро совринларга муносиб кўрилган, жумладан 6 та «Оскар»га сазовор бўлган.

\"\"

\"\"

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.