Байденнинг Украина бўйича қарори АҚШ Конгрессида ваҳима уйғотди

Украина Қуролли Кучларини кассетали ўқ-дорилар билан таъминлаш АҚШ учун ёмон якунланади, деб ёзди АҚШ Конгресс вакили Маржори Тейлор Грин Twitter’да.
\"Украинага хавфли кассетали ўқ-дориларнинг жўнатилиши АҚШ томонидан урушни кучайтирилиб, охир-оқибат бизни ядро қуролига эга Россия билан исталмаган урушга жалб қилиш орқали Америка халқи ва миллий хавфсизлик манфаатларимизга хавф туғдириши мумкин\", - дейилган хабарда.
Унинг фикрича, АҚШнинг роли бу можарога барҳам бериш ва тинчлик музокаралари олиб боришдан иборат бўлиши керак.
\"Америка халқи ва АҚШ миллий хавфсизлик манфаатлари Украинада хавф остида эмас\", - деди Грин.
Портлаш пайтида кассетали бомбалар кичикроқ ўқ-дориларни - бир неча ўндан 600 ёки ундан кўп сочади. Улардан баъзилари техник сабабларга кўра портламай қолади. Бу тинч аҳолига таҳдид солади: портламаган ўқ-дорилар охир-оқибат миналарга айланади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













