АҚШ Шимолий Кореянинг ядровий таҳдидига муносабат билдирди

АҚШ Шимолий Кореянинг ядровий таҳдидига муносабат билдирди
\"\"
Фото: Getty Images

АҚШ Шимолий Кореяни ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди нотўғри эканини билдирди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Аввалроқ Шимолий Корея мудофаа вазири Кан Сун Нам АҚШ стратегик сувости кемаси Жанубий Кореяга кириши КХДР томонидан ядро қуролидан фойдаланиш шартига айланишини айтганди.

“Ядро қуролидан фойдаланиш доктринаси агар Шимолий Кореяга ядровий ҳужум амалга оширилгани ёки яқинлашиб қолгани аниқланса, зарурий ҳаракатларни амалга ошириш имконини беради”, — деган у.

Бунга жавобан Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх АҚШнинг ядровий сувости кемалари 40 йил ичида биринчи марта Жанубий Кореяга киришини қўллаб-қувватлади.

“Бундай риторика (КХДР баёноти) ниҳоятда хавфли”, — дея таъкидлади Сингх.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.