Хитой янги пандемияга тайёргарлик кўришни бошлади

Хитой янги пандемияга тайёргарлик кўришни бошлади
\"\"
Фото: nature.com

Хитойнинг энг йирик шаҳарлари расмийларига пандемияда карантин учун ишлатилиши мумкин бўлган дам олиш ва кўнгилочар жойларни қуриш орқали келажакдаги фавқулодда вазиятларга тайёргарликни кучайтириш буюрилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Буйруқ Хитой ўзининг ковидни ноллаштириш бўйича қатъий сиёсатини тугатганидан бир неча ой ўтгач берилган. Шу тариқа шаҳарлар бўйлаб “икки баробар фавқулодда ҳолат” деб таснифланадиган объектлар қурилади. Оддий вақтда улар туризм ва оммавий дам олиш учун ишлатилади. Бироқ, навбатдаги фавқулодда вазият юзага келганда, улар даволаш ва карантин марказлари, шунингдек, буюмларни сақлаш жойлари сифатида хизмат қилади.

Бош вазир ўринбосари Хе Лифеннинг таъкидлашича, янги объектлар қурилиши мамлакатнинг мутаносиб ривожланиши ва хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган инфратузилмани ривожлантиришнинг бир қисмидир. Бунинг учун хусусий капитал жалб қилиш режалаштирилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.