Беларус президенти Александр Лукашенко Путин билан учрашгани Россияга келди

Беларус президенти Александр Лукашенко Путин билан учрашгани Россияга келди

Кеча, 22 июль куни Беларус президенти Александр Лукашенко Россия раҳбари Владимир Путин билан учрашиш учун Россияга келди.

Лукашенко бугун Россия президенти Владимир Путин томонидан қабул қилинади.

«Музокаралар кун тартиби белгилаб олинди, муҳокама қилинадиган масалалар кўп», — дея хабар берган Беларус президентининг сайти учрашув ҳақидаги эълонида.

Икки давлат раҳбарлари хавфсизлик масалалари, санкциялар босимига биргаликда қарши чиқиш каби масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Маълумот учун, Лукашенко «Вагнер» раҳбари Евгений Пригожиннинг ҳарбий исёнидан кейин илк бор Путин билан учрашмоқда. 

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.