Трамп: “Байденнинг шарафсиз сиёсати Американи жаҳаннамга олиб кетмоқда”

Трамп: “Байденнинг шарафсиз сиёсати Американи жаҳаннамга олиб кетмоқда”
\"\"
 
 
Фото: Google Images
 

АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг фикрича, расмий тадбирлар вақтида оёқда туролмаётган Жо Байден мамлакатни бошқара олмайди.

Ҳаво кучлари академиясининг битирув маросимида Байден ҳатто оёқда тўғри туролмади. У самолёт трапидан йиқилмасдан кўтарилолмайди. Ва энг муҳими, у икки гапни эплаб айтишга қодир эмас”, — деди Трамп ижтимоий тармоқда эълон қилинган видеомурожаатида.

Американинг 45-президенти фикрича, буларнинг барчаси Байден АҚШдек йирик давлатни бошқармаслиги кераклигини англатади.

Трамп Байденни “шарафсиз”, — деб атади. — Уни нафақат аҳмоқ ва қобилиятсиз, балки ақлдан озган деб ўйлайман”. Байденнинг атроф-муҳит, мигрантлар ва либерал қуролларга оид сиёсати мамлакатни жаҳаннамга олиб боради, деди Трамп.

Охир-оқибат бу одам туфайли ҳеч қандай сабабсиз учинчи жаҳон уруши бошланади”, — деб Трамп.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.