
Фото: РИА Новости.
Aвстрия федерал канцлери Карл Нехаммер Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича ҳар қандай музокараларни тўхтатишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Aнқаранинг ташкилотга тўлақонли аъзо бўлишини «тасаввур қилиб бўлмайди». Бу ҳақда Нехаммер Die Welt газетасига берган интервюсида маълум қилди.
«Биз Aнқара ва Брюссел ўртасидаги яқинлашувни қўллаб-қувватлаймиз, бироқ Туркиянинг Европа Иттифоқига тўлиқ аъзо бўлишини тасаввур қилиб бўлмайди. Бир-бирингиз билан муносабатларингизда ҳаққоний бўлиш муҳимдир. Бу эса кўп йиллар давомида музлатиб қўйилган аъзолик музокараларини расман тугатиш ва ҳамкорликнинг янги концепциясини ишлаб чиқишни ўз ичига олади», — деди Нехаммер.
Шу билан бирга канцлер Туркияни Европа Иттифоқи учун муҳим ҳамкор сифатида тан олди. Aнқара ва Брюссел «иқтисодий ва сиёсий масалаларда ўзаро ишонч ва ҳамкорликка» асосланган шериклик вариантини шакллантириши керак, деб ҳисоблайди у.
Бунгача Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ғарб ярим аср давомида ўз сўзида турмай, мамлакатнинг Европа Иттифоқига киришига тўсиқлар яратаётганини айтганди.
Мавзуга оид янгиликлар
Эрон музокаралар учун АҚШ олдига бешта қатъий талаб қўйдиБугун, 09:58
Эрон музокараларни қайта бошлаш учун ўз шартларини эълон қилдиБугун, 07:35
Mercedes-Benz Берлиндаги барча автосалонларини сотгани маълум бўлдиБугун, 07:22
Марокашда бедарак йўқолган иккинчи америкалик ҳарбий хизматчининг жасади топилдиБугун, 07:18
Эронга қарши операция АҚШга қанчага тушмоқда?Бугун, 06:24
Қозоғистон осмонидаги номаълум жисм ҳақида АҚШ маълум қилдиБугун, 06:16






