Россия Украинани миналаштиришда роботлардан фойдаланишни бошлади

Россия Украинани миналаштиришда роботлардан фойдаланишни бошлади

Россия Қуролли Кучлари Украинада уруш бўлаётган ҳудудда миналаштириш ишларида  «Минер БР-1» комплексидан фойдаланишни бошлади.

Россиялик мутахассислар  «Минер БР-1» ер усти робот мажмуасини яратдилар. У аллақачон Россия ҳарбийлари томонидан махсус ҳарбий операция ҳудудида қўлланилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

«Россия Қуролли Кучлари махсус операция ҳудудида «Минер БР-1» комплексидан фойдаланишни бошлади. Биз еттита платформани етказиб бердик, яна етказиб бериш режалаштирилган», — деди нашр манбаси.

Манбанинг қайд этишича, маълум бир ҳудудга мина ўрнатишда роботни масофадан бошариш мумкин. Комплексдан ўқ-дориларни етказиб беришда ҳам фойдаланса бўлади. «Минер БР-1» 150 килограммгача бўлган юкларни ташишга қодир, аммо энг катта самарадорликка 70 килограммгача бўлган юкларни ташишда эришилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.