АҚШнинг Ироқдаги базасига дронлар билан ҳужум уюштирилди

АҚШнинг Ироқдаги базасига дронлар билан ҳужум уюштирилди
\"\"
 
Фото: Google Images

Қуролли дрон АҚШ ва халқаро кучлар жойлашган Ироқдаги ал-Ҳарир авиабазасига зарба берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилди. Қайд этилишича, базанинг инфратузилмасига жидиий зарар етказилган.

Аввалроқ Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх 17-октябрдан 7 ноябргача АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий кучларига 40 марта ҳужум қилинганини маълум қилганди. 22 та ҳужум Ироқда, 18 таси эса Сурияда содир этилган.

Пентагон раҳбари Ллойд Остин АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига қилинган ҳужумлар учун жавоб зарбаси берилишини маълум қилганди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.