Москвада қуролли ҳужум оқибатида 300 миллион рубл ўғирлаб кетилди

Москва марказида жойлашган банк яқинида қуролланган кишилар ўт очиб, 300 миллион рублга (≈37 млрд сўм) яқин пулни ўғирлади. Бу ҳақда РИА Новости ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб хабар берди.
Баъзи манбалар ҳужум Пресненский Валдаги банк яқинида содир бўлгани ҳақида хабар берди.
Қайд қилинишича, икки курьер Россия молия банки ёнидан пул солинган қопларни олиб ўтаётганида, уларнинг ёнида қора «Мерседес» машинаси тўхтаган. Унинг ичидан тушган уч нафар шахс курьерларга қарата травматик тўппончадан ўқ узган. Шундан сўнг улар пулни олиб, ғойиб бўлишган. Курьерлардан бири жароҳат олгани айтилмоқда.
Хабарга кўра, шаҳар полицияси жиноятчиларни изламоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













