Instagram’да шахсий аккаунтига эга дунё маликалари

Instagram’да шахсий аккаунтига эга дунё маликалари

Авваллари қироллик оиласи аъзоларининг шахсий ҳаёти жамоатчилик эътиборидан бутунлай яширилган. Бироқ замон ўзгармоқда, энди уларни ижтимоий тармоқларда ҳам тез-тез кўриш мумкин. Шунинг учун баъзи шаҳзода ва маликалар Instagram профиллари орқали обуначиларига улар билан яқинроқ танишиш имкониятини беради

Йорк маликаси Евгения — @princeseugenie

\"\"
 
Фото: Instagram

Британия қироллик оиласининг аксарият аъзолари ижтимоий тармоқларда шахсий хабарлар ёзишдан тийилишса-да, малика Евгения буни катта завқ билан амалга оширади. У мунтазам равишда оилавий расмларини баҳам кўради ва Hauser & Wirth санъат галереясида ишлайди.

Греция ва Дания маликаси Татьяна  @tatianablatnik

\"\"
Фото: Instagram

Малика Татьяна — собиқ Греция қиролининг ўғли князь Николаоснинг рафиқаси. Қироллик оиласи аъзоси бўлгунга қадар у дизайнер Диана фон Фюрстенберг билан жамоатчилик билан алоқалар соҳасида ишлаган.

Маноко маликаси Камилла Готтлиб  @camillerosegottlieb

\"\"
Фото: Instagram

Грэйс Келлининг набираси Камилла Готтлиб Instagram’даги саҳифасига расмларини тез-тез жойлаб туради. Буни унинг севимли машғулоти деса ҳам бўлади.

Греция валиаҳд маликаси Мари-Шантал  @mariechantal22

\"\"
Фото: Instagram

Грециянинг валиаҳд маликаси Мари-Шантал валиаҳд шаҳзода Павлосга турмушга чиққан ва беш фарзанднинг онаси. 2000 йилда у ўзининг Marie-Chantal болалар кийимлари брендини очди.

Греция ва Дания маликаси Мария Олимпия  @olympiagreece

\"\"
Фото: Instagram

Малика Мария Олимпия ижтимоий тадбирларнинг катта мухлиси ҳисобланади. Шунинг учун уни тез-тез машҳур зиёфатларда, масалан, Никки ёки Перис Хилтон билан биргаликда кўриш мумкин.

Греция ва Дания маликаси Теодора  @tgreece

\"\"
Фото: Instagram

Грециялик Константин II ва даниялик Анна Мариянинг кенжа қизи Браун университетини театр санъати бўйича бакалавр даражаси билан тамомлаган. Ҳозирда у ижтимоий тармоқлардан кўп фойдаланмайди, аммо шунга қарамай аккаунти бор.

Полин Дюкре  @paulinedcrt

\"\"
Фото: Instagram

Монако маликаси Стефания ва Даниэль Дюкренинг иккинчи фарзанди Полин ҳозир Нью-Йоркда яшайди ва ўзининг Alter Designs бренди билан шуғулланади.

Элизабет Турн-и-Таксис  @elisabethtnt

\"\"
Фото: Instagram

Малика Элизабет Германиядаги энг бой оилалардан бирининг қизи. Бироқ у ҳозир Лондонда яшайди ва машҳур мода журналида муҳаррир бўлиб ишлайди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.