Дунёнинг энг бахтсиз иқтисодиётлари рейтинги тузилди

Дунёнинг энг бахтсиз иқтисодиётлари рейтинги тузилди
Дунёнинг энг бахтсиз иқтисодиётлари рейтинги тузилди

Bloomberg агентлиги тадқиқот ўтказиб, 2015 йил учун «бахтсизлик индекси»ни тузди. Унга яшаш ва ишлаш қийин бўлган, энг заиф иқтисодиётга эга мамлакатлар киритилди, деб ёзади «Vestifinance.ru».

«Бахтсизлик индекси»да ишсизлик даражаси ва истеъмол нархлари индексининг ўзгариши ҳисобга олинди.

Жами 51 та давлатни ўз ичига олган ушбу рўйхатнинг биринчи бешлигига Венесуэла, Аргентина, ЖАР, Украина ва Греция кирди.
Дунёнинг энг бахтсиз иқтисодиётлари рейтинги тузилди

Бюджет дефицити юқори бўлган PIIGS (Португалия, Италия, Ирландия, Греция, Испания) давлатларининг деярли барчаси ҳам индексда юқори поғоналарни «забт этди». Испания 6-ўрин, Португалия — 10, Италия — 11, Ирландия эса 16-ўринни эгаллади.

Манба: www.daryo.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.