Рассом шифохона деворларига ёрқин суратлар чизди

Рассом шифохона деворларига ёрқин суратлар чизди

Фото: 120.su

Баъзи инсонлар соғлиғи туфайли шифохонада кўп вақтини ўтказади. Афсуски улар бошқа танловга эга эмаслар. Агар уларнинг соғлиғи панд бермаса, балки саёҳат қилишни танларди, балки музейларга, театрларга борарди.

Рассом шифохона деворларига ёрқин суратлар чизди

Ҳар доим кузатамизки касалхоналар оппоқ рангга бўялган бўлади. Бу ҳам бир томондан яхши. Яъни шифохонага нисбатан ижобий муносабат ҳақида унутмаслик муҳим.

Италиялик рассом Силвио Ирилли касалхонада ундан ҳам яхшироқ муҳитни яратишга қарор қилди, яъни беморларга (айниқса болаларга) бу масалада ёрдам беришга тайёр эди.

Рассом шифохона деворларига ёрқин суратлар чизди

 Рассом «Ospedali Dipinti» ташкилоти билан ҳамкорлик қилди ва шифохона деворларига ранг-баранг суратларни чизди. Яъни болалар учун ёрқин рангларни танладики, энди атроф-муҳит улар кўзига хира ва зерикарли кўринмайди.

Рассом шифохона деворларига ёрқин суратлар чизди

Рассом шундай чиройли, ранг-баранг хоналарга кириб қолган беморлар ўз ташвишларини, беморлигини бир мунча вақт унутиб, санъат асарларидан баҳра олишларига умид қилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.