Греция S-300 ҳаво мудофаа тизимини Украинага беришдан бош тортди

Греция S-300 ҳаво мудофаа тизимини Украинага беришдан бош тортди
Фото: Google Images
Греция S-300 зенит-ракета комплексларини Киевга топшириш ниятида эмас, чунки бу мамлакат мудофаасини хавф остига қўйиши мумкин. Бу ҳақда 5 февраль куни Греция ҳукумати матбуот котиби Павлос Маринакис маълум қилди.

Ёлғон хабарларга чек қўйилиши керак, айниқса, бу мамлакат мудофааси, унинг ташқи сиёсати ва мамлакатнинг хориждаги манфаатлари, хориждаги обрў-эътибори билан боғлиқ бўлса. S-300 зенит-ракета тизимини Украинага бериш нияти йўқ, мен буни қатъиян рад этаман”, — деди у брифингда журналистларга.

Маринакис қўшимча қилганидек, Греция ҳукумати ҳеч қачон ўз мамлакати мудофаасини хавф остига қўядиган сиёсат юритмайди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2022 йил декабрида Россия Грециянинг S-300 зенит-ракета комплексларини учинчи давлатларга топшириш мумкин эмаслиги ҳақидаги мажбуриятлари бажарилишини диққат билан кузатиб бораётганини айтган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.