Россия ва Украина ҳарбий асирлар алмашди (фото)

Россия ва Украина ҳарбий асирлар алмашди (фото)
Фото: Украина президенти Telegram канали
Россия ва Украина янги асирлар алмашинувини амалга оширди, ҳар икки томондан 100 нафардан аскар уйга қайтишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский хабар берди.

Зеленский ватанига қайтган украиналикларнинг аксарияти Мариупол ва “Азовстал” металлургия заводини ҳимоя қилганини айтиб, шу кунгача 3135 нафар украиналик Россия асирлигидан озод этилганини қўшимча қилди.
Россия ва Украина ҳарбий асирлар алмашди (фото)
Фото: Украина президенти Telegram канали
Озод қилинган рус аскарлари “тиббиёт муассасаларида даволаниш ва реабилитация қилиш учун” Москвага олиб кетилган. Бирлашган Араб Амирликлари яна воситачи сифатида қатнашган. Асирлар алмашинуви Россиянинг Украинага ракета ва дрон ҳужумларини давом эттираётган бир пайтда амалга ошмоқда.
Россия ва Украина ҳарбий асирлар алмашди (фото)
Фото: Украина президенти Telegram канали
“Яна 100 нафар украиналик уйларида. Миллий гвардия, чегарачилар, Украина қуролли кучлари. Кўпчилик Мариупол ҳимоячиларидир. Ҳаммаси ўзимизникилар, ҳамма яна она юртида”, — дейди Зеленский.
Россия ва Украина ҳарбий асирлар алмашди (фото)
Фото: Украина президенти Telegram канали
Россия ва Украина ҳарбий асирлар алмашди (фото)
Фото: Россия Мудофаа вазирлиги
Россия ва Украина ҳарбий асирлар алмашди (фото)
Фото: Россия Мудофаа вазирлиги
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.