Илон Маскнинг онаси Ўзбекистонга келади

Илон Маскнинг онаси Ўзбекистонга келади
Фото:Google Images
Таниқли миллиардер, Space Х компанияси асосчиси Илон Маскнинг онаси Мэй Маск 27 февраль куни Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

У Тошкентда жойлашган Central Asian Expo кўргазма марказида чиқиш қилиши режалаштирилган. Мазкур маросим чипталари аллақачон сотувга чиқарилган.

Мэй Маск — канадалик ва жанубий африкалик модел ҳамда “Режали аёл” китобининг муаллифи ҳисобланади.

Илон Маскдан ташқари, Мэй Маскнинг яна икки нафар фарзанди бор: бир ўғил ва бир қиз. Ўғли — Кимбала Маск ресторанлар тармоғига эга. Қизи Тоски Маск эса Голивудда режиссёр ва продюсер сифатида фаолият юритади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.