Зеленский: ‘‘Трамп Украинага келса, у билан фронтга боришга тайёрман’’

Зеленский: ‘‘Трамп Украинага келса, у билан фронтга боришга тайёрман’’
Фото: Google Images
Украина президенти Владимир Зеленский агар АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп мамлакатга ташриф буюрса, у билан бирга фронтга боришга тайёрлигини айтди. Украина президенти бу ҳақда Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.

\"Мен Трампни Украинага таклиф қилдим. Лекин бу унинг хоҳишига боғлиқ\", — деди Зеленский.

Украина етакчисининг қўшимча қилишича, у АҚШ президентлигига барча номзодлар, ҳар икки Америка партияси вакиллари билан мулоқотга тайёр, чунки улар Россия—Украина урушида ҳақиқатда нималар содир бўлаётганини билиши керак.

\"Агар жаноб Трамп келса, мен у билан бирга фронтга боришга тайёрман. Биз урушни қандай тугатиш ҳақида ўйласак, одамларга урушнинг бор даҳшатини кўрсатишимиз керак. Instagram’да бу ҳақда ёзилаётган постлар бошқа, ҳақиқий уруш умуман бошқача\", — дея қўшимча қилди Украина президенти.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.