Жоржина Роналду қачон футболдан кетишини айтиб қўйди

Жоржина Роналду қачон футболдан кетишини айтиб қўйди
Криштиану Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригес “Ан-наср” ҳужумчиси келажагига оид хабарни ошкор қилди. Жоржина 39 ёшли ҳужумчи фаолиятини қачон якунлаши ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб қайтарди.

- Криштиану балки яна бир йил ўйнар. Шундан кейин ҳаммаси тамом бўлади. Жуда бўлмаса, икки йил ўйнаши мумкин. Ҳозир аниқ айтолмайман, - деди Жоржина Родригес.

Криштиану Роналду 2023 йилнинг январидан бери “Ан-Наср” шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу жамоа сафида португалиялик юлдуз жами 48 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 42 та тўп киритди ва жамоадошларига 3 та голли пас узатди.

Роналдунинг саудияликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.