Туркия Сурияда биринчи қурбонларга учраганини маълум қилди

Туркия Сурияда биринчи қурбонларга учраганини маълум қилди
Туркия Сурияда биринчи қурбонларга учраганини маълум қилди

Туркиянинг Суриядаги ҳарбий операциясида бир турк ҳарбийси ҳалок бўлди ва яна 3 нафари ярадор бўлди, деб хабар бермоқда \"Кун\" нашри.

Маълум қилинишича, воқеа Суриянинг шимолидаги Жараблус шаҳрида юз берган. Турк ҳарбийлари бўлган танк ракетадан ўққа тутилган.

Туркия қуролли кучларидаги манбанинг маълум қилишича, отишма курдлар томонидан назорат қилинувчи ҳудуддан амалга оширилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.