АҚШ штатида 14 ёшга тўлмаганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланади

Фото: WМNF
АҚШнинг Флорида штатида 14 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланди. Бу ҳақда Флорида губернатори Рон ДеСантис хабар берди.
“Мен 14 ёшгача бўлган болаларга ота-она розилигисиз ижтимоий тармоқларда аккаунтга эга бўлишни тақиқловчи қонун лойиҳасини имзоладим”, — деди Флорида губернатори.
Таъкидланишича, вояга етмаган болалар ота-онаси рухсатисиз очган ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини ўчириб ташлаши шарт.
“Қонун лойиҳаси болаларни ҳимоя қилишга қаратилган. Давлат органлари ушбу қонунни бузган тармоқ эгаларини судга беришга ва жарималар талаб қилишга тайёрланмоқда”, — деди ДеСантис.
Янги қонун штатда 2025 йил январь ойида кучга кириши режалаштирилган. Мазкур қонунга беш фарзанднинг онаси, конгресс аъзоси Энжи Никсон қарши чиққан. У буни “ҳукуматни суиистеъмол қилиш” деб атаган. Никсон қоидалар ёки қонунлар эмас, балки ота-оналар ўз фарзандларининг Интернетдан фойдаланиши бўйича қарор чиқариши кераклигини айтган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!АҚШнинг Флорида штатида 14 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланди. Бу ҳақда Флорида губернатори Рон ДеСантис хабар берди.
“Мен 14 ёшгача бўлган болаларга ота-она розилигисиз ижтимоий тармоқларда аккаунтга эга бўлишни тақиқловчи қонун лойиҳасини имзоладим”, — деди Флорида губернатори.
Таъкидланишича, вояга етмаган болалар ота-онаси рухсатисиз очган ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини ўчириб ташлаши шарт.
“Қонун лойиҳаси болаларни ҳимоя қилишга қаратилган. Давлат органлари ушбу қонунни бузган тармоқ эгаларини судга беришга ва жарималар талаб қилишга тайёрланмоқда”, — деди ДеСантис.
Янги қонун штатда 2025 йил январь ойида кучга кириши режалаштирилган. Мазкур қонунга беш фарзанднинг онаси, конгресс аъзоси Энжи Никсон қарши чиққан. У буни “ҳукуматни суиистеъмол қилиш” деб атаган. Никсон қоидалар ёки қонунлар эмас, балки ота-оналар ўз фарзандларининг Интернетдан фойдаланиши бўйича қарор чиқариши кераклигини айтган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













