Зеленский украиналикларнинг сафарбарлик ёшини 27 ёшдан 25 ёшга туширди

Зеленский украиналикларнинг сафарбарлик ёшини 27 ёшдан 25 ёшга туширди
Фото: Google Images
Украина президенти Владимир Зеленский сафарбарлик ёшини 27 ёшдан 25 ёшгача қисқартирувчи қонунни имзолади. Ушбу чора Украина Олий Радаси томонидан 2023 йилнинг май ойида тасдиқланган. Қонун Украина парламенти веб-сайтида эълон қилинди.

2023 йилда Украина Мудофаа вазирлиги сафарбарлик ёши чегарасини пасайтириш ташаббуси билан чиққанди. Вазирликнинг таъкидлашича, мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилинган бўлса-да, 27 ёшга тўлмаган муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш зарурати йўқ, ҳар йили тиббий кўрикдан ўтказиш қўшимча маблағ ва молиявий харажатларга олиб келади.

7 февраль куни Олий Рада сафарбарлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Қонунда электрон чақирувни жорий қилиш, хизматдан бўйин товлаганларга автомобиль ҳайдашни тақиқлаш ва банк ҳисоб-рақамини блокировка қилиш каби чоралар белгиланган.

Иккинчи ўқишга қадар ташаббусга 4 мингдан ортиқ тузатишлар киритилди. Қонун лойиҳасининг дастлабки версияси инсон ҳуқуқларини бузувчи моддалар туфайли парламент томонидан рад этилганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.