Истанбул аэропортида терапевт-итлар иш бошлади (фото)

Истанбул аэропортида терапевт-итлар иш бошлади (фото)
Фото: AP
Истанбул аэропорти йўловчиларга парвоздан олдин стресс ва хавотирни енгишга ёрдам бериш мақсадида бешта итни ёллади. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Терапевт-итлар ҳамкасблари сингари бир неча ой давомида махсус тренингдан ўтиб, одамларга ёрдам беришни ўрганди.

Жониворлар февраль ойида иш бошлаган. Махсус форма кийган итлар ҳамроҳлик қилаётган ходим билан аэропорт атрофида айланиб, кўмакка муҳтож одамларга ёрдам кўрсатади.
Истанбул аэропортида терапевт-итлар иш бошлади (фото)
Фото: AP
“Махсус ходимлар” энг қайноқ соатларда — 10:00 дан 16:00 гача ишлайди. Йўловчилар итларнинг қўллаб-қувватлашидан шунчалик мамнунки, аэропорт ходимлари энди тўрт оёқли терапевтлар жамоасини кўпайтиришни режалаштирмоқда.
Истанбул аэропортида терапевт-итлар иш бошлади (фото)
Фото: AP
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.