Ўзбекистонлик йигит Суриядаги жанг майдонида ўлдирилгани аниқланди

Ўзбекистонлик йигит Суриядаги жанг майдонида ўлдирилгани аниқланди
Фото: ИИББ ахборот хизмати
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, Сирожиддин Шокиров 1997 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2014 йилда Суриядаги террорчилар сафига қўшилган.

2015 йилда унга нисбатан Жиноят кодексининг 244-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва қидирув эълон қилинган.

У Қозоғистон орқали Туркияга борган. У ердан яширин йўллар орқали Сурияга ўтган ва ИШИДга қўшилган, унинг таркибида амалий ўқув машғулотларини ўтаган. Жангарилик ҳаракатларида қатнашиб вафот этган.

\"Ҳурматли ота-оналар, фарзандингизни асло эътиборсиз қолдирманг, ижтимоий тармоқлар орқали кимлар билан алоқада бўлишини, қайси саҳифаларни кузатиб боришини доимо назорат қилинг! Огоҳ бўлинг, фарзандингиз ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишига йўл қўйманг!\" - дейилади ИИББ маълумотида.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.