Сайловолди курашида Трамп Байденни ортда қолдирмоқда

Сайловолди курашида Трамп Байденни ортда қолдирмоқда
Фото: CNN
CNN ўтказган ижтимоий сўровнома президентлик учун сайловолди курашида Доналд Трамп Жо Байденни ортда қолдираётганини кўрсатди.
Сайловолди курашида Трамп Байденни ортда қолдирмоқда
Таъкидланишича, рўйхатга олинган сайловчиларнинг 49 фоизи Трамп тарафида. Бундан аввал январ ойида ўтказилган сўровда ҳам худди шу натижа қайд этилганди.

Айни пайтда Байденни қўлловчилар 43 фоизни ташкил этмоқда, ҳолбуки, январ ойида 45 фоиз овозга эга эди.

Бундан ташқари, америкаликларнинг 55 фоизи Трампнинг президентлик даврини муваффақиятли деб ҳисоблайди, 44 фоизи эса аксинча фикрда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.