Манба: Қозоғистон бош вазири истеъфога чиқиши кутилмоқда

Манба: Қозоғистон бош вазири истеъфога чиқиши кутилмоқда
Манба: Қозоғистон бош вазири истеъфога чиқиши кутилмоқда

озоғистон бош вазири Карим Масимов 9 сентябрь куни истеъфога чиқиши кутилмоқда. Бу ҳақда ИА Новости-Казахстан нашри вазият билан таниш бўлган манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатди, дейилади \"Кун\" нашрида.

\"Ҳукумат истеъфо бериши кутилмоқда. Карим Масимов 9 сентябрь кунги йиғилишда истеъфосини маълум қилиши мумкин\", деган манба.

Масимов биринчи марта 2007 йилда Вазирлар Маҳкамасига раҳбар бўлган ва бу лавозимда 2012 йилгача ишлаганди.

У 2012 йилдан 2014 йилгача Қозоғистон президенти маъмуриятини бошқарган, 2014 йилнинг апрелида иккинчи марта мамлакат бош вазирига айланганди.

9 сентябрь куни Қозоғистонда мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев иштирокида ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.