Тожикистондаги ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Тожикистондаги ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Фото: Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси
Тожикистонда Nexia-2 ва “КамАЗ” юк машинаси тўқнашиши оқибатида уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси хабар берди.

2 июль куни Хўжанд—Душанбе йўналишида ҳаракатланиб кетаётган автомобиль юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида Nexia-2 ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи (икки эркак ва бир аёл) воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳайдовчининг шахси аниқланган бўлиб, у Фарғона вилоятида яшовчи, 1964 йилда туғилган М.Б. бўлган. Қолган қурбонларнинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.