Ким Чен Ин чегара қўшинларига янги қуролларни топширди

Ким Чен Ин чегара қўшинларига янги қуролларни топширди
Шимолий Корея чегара қўшинлари янги баллистик ракеталар учун 250 та учиргич қурилмасини олди. Маросим Пхенянда бўлиб ўтди. Ким Чен Ин янги техникаларни армия учун «асосий ҳужум қуроли» деб атади.

Маросим олдидан у «КХДР қуролли кучларининг асосий ҳужум қуроли сифатида жорий этилаётган» ракеталарни кўздан кечириб, кейин уларни чегара қўшинларига топширган.
Ким Чен Ин чегара қўшинларига янги қуролларни топширди
Йил бошидан бери Шимолий Корея бир қатор баллистик ракеталар синовларини ўтказди. Улардан баъзилари, жумладан, апрел ойида гипертовушли «Хвасонпхо-16Б» баллистик ракетасининг учирилишига Ким Чен Ин бошчилик қилган.
Ким Чен Ин чегара қўшинларига янги қуролларни топширди
Июл ойи бошида Шимолий Кореянинг ракетасозлик бош бошқармаси янги «Хвасон-11да-4,5» тактик баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Янги ракета оғирлиги 4,5 тонна бўлган ўта йирик жанговар каллакка эга бўлиб, учиш максимал масофаси 500 км.ни ташкил этади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.